Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бир кунда иккита автомашинани тунаган шахслар фуқаролар ёрдамида ушланди

Хоразм вилояти. 2021 йилнинг 23 февраль куни соат 04:50 дан 05:15 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар Урганч шаҳри Шерозий кўчаси ҳудудида турган 26 ёшли Наргиза Р., ва 25 ёшли Зокир Э.,ларга тегишли “Nexia-2” русумли автомашиналарнинг қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, номаълум жисм билан эшикларини очиб, Наргиза Р., нинг автомашинасидан 5 000 000 сўм пул маблағлари ҳамда Зокир Э.,нинг автомашинасидан бир дона видеорегистраторни яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 24 ёшли Сураж М., ва 25 ёшли Ўктам М.,лар содир этиб, ҳодиса жойидан қочиб кетаётганларида ўша атрофдаги фуқаролар уларни юзларини таниб қолганликлари аниқланиб, улардан видеорегистратор ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Сураж М., ва Ўктам М.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech