Пулларни уч баравар кўпайтириб беришни ваъда қилган "бизнесмен"
Тошкент шаҳар. 2022 йил 8 ноябрь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 51 ёшли М.С. Сергили тумани ИИФ ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент шаҳар Яшнабод туманида яшовчи 60 ёшли Б.М. Сергели тумани Садий кўчасида жойлашган уйларида бўла туриб унинг ишончига кириб, уни алдаб, унга ўзини гуёки "бизнесменман" деб таништириб, Б.М.га пулларини уч баравар миқдорида кўпайтириб беришини ваъда қилиб, ундан 47.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, ҳозирги кунга қадар олган пулларни қайтариб бермасдан келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ҳолат юзасидан Сергели туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Муаллиф: Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ
катта терговчиси подполковник Д.Абдурахманова
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти