Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Бор будингни бериб, автомашинадан туш!”...

Наманган вилояти. 2021 йил 27 ноябрь куни соат 23:30 ларда 44 ёшли М.М. Норин туманида яшовчи онасини холидан хабар олиш мақсадида “Damas” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, Норин тумани “Тошқин” маҳалласи ҳудудига етиб келган вақтида “Damas” ҳайдовчиси ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, ёнида бўлган пулларини беришлигини талаб қилиб, жами 1700 АҚШ доллари ва 1 500 000 сўм нақд пулларни очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, автомашинадан тушишни талаб қилганлиги аниқланган.

Жабрланувчи автомашинанинг давлат рақамларини эслаб қолганлиги туфайли, мазкур жиноят иссиқ изидан очилиб, ҳайдовчи 26 ёшли Т.Д. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Т.Д.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-модда 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилинган.

Ҳозирда дастлабки тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech