Бошқа йўловчиларни кутишни истамаган мижоз автомашинани олиб қочди
Навоий вилояти. 2023 йил 17 май куни соат 03:35 ларда 35 ёшли Р.Ф. Навоий вилояти ИИБнинг “102” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, унда у “NEXIA” русумли автомашинасида “Навоий-Қизилтепа” йўналиши бўйича киракашлик қилиш учун йўловчи кутиб турган вақтида номаълум бир эркак киши келиб уни Қизилтепа тумани марказига олиб бориб қуйишини сўраганлигини, у рози бўлганидан сўнг мижоз автомашинага ўтирганлиги, у эса бошқа йўловчиларни излашни давом эттирганлигини, бироқ ушбу мижоз унинг автомашинасига ўтириб, уни бошқа йўловчиларга чалғиганлигидан фойдаланиб, транспорт воситасини олиб қочганлигини, ушбу шахсни аниқлашда ва автомашинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида жабрланувчига тегишли бўлган автомашинани Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 187-км оралиғида номаълум шахс томонидан бошқариб кетилаётган вақтда Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ушланган.
Ушбу шахснинг шахсига аниқлик киритилганда у Қизилтепа туманида яшовчи “Шизоаффектив бузилиши аралаш типи” ташхиси билан Асаб ва руҳий касалликликлар диспансерида рўйхатда турувчи 34 ёшли К.И. эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан К.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти