Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Босқинчилик қилмоқчи бўлганлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди

Навоий вилояти. 2022 йил 14 февраль куни Учқудуқ тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, 25 ёшли М.Б. таниши 21 ёшли Н.С. билан жиноий тил бириктириб, Учқудуқ тумани “Обод” кўчасида яшовчи 35 ёшли Б.Қ.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, Б.Қ.ни қўрқитиб мулкларини қўлга киритишни режалаштирганликлари маълум бўлган.

Ушбу хабарга асосан Учқудуқ туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, жорий йилнинг 16 февраль куни тунги соат 02:00ларда, қайд этилган жиноий қилмишни режалаштирган шахслар ушбу режани амалга ошириш мақсадида қўлларига тиббий резина қўлқоп, юзларига тиббий ниқоб таққан ва пичоқ билан қуролланган ҳолда Б.Қ. оила аъзолари билан яшаш хонадонида эканлигини аниқ билган ҳолда Б.Қ.нинг мулкларини босқинчилик йўли билан талон-тарож қилиш мақсадида, кириш эшиги орқали хонадонга ғайриқонуний равишда кирган вақтида, туман ИИБ ходимлари томонидан ушланганлиги сабабли жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 25,164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчиликка суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech