Бухорода аёл маст ҳолда танишига пичоқ билан оғир жароҳат етказди
Бухоро вилояти. 2023 йил 02 январь тунги соат 00:52 ларда 40 ёшли Н.Э. (эркак) Когон шаҳар Маданият кўчасида истиқомат қилувчи таниши 35 ёшли Р.Н.нинг (аёл) уйига келиб, у билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолишиб, аёл жаҳл устида қўлида бўлган ошхона пичоғи билан Н.Э.ни қорин соҳасига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган.
Натижада Н.Э. олган тан жароҳатлари билан Когон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Когон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида, жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, шу куни жабрланувчи маст ҳолатда гумонланувчи Р.Н.нинг яшаш хонадонига ўзи билан олиб келган ароқни истеъмол қилишиб, жабрланувчи фуқаро Р.Н.га шилқимлик қилганлиги боис, ўзаро жанжаллашиб қолишиб, бир-бирини ҳақорат қилишганлиги, шу пайт қўшни хонада бўлган Р.Н.нинг шаръий турмуш ўртоғи М.С. мазкур ҳолатни эшитиб, хотинини ҳимоя қилиш мақсадида жанжалга аралашганлиги, Р.Н. эса жаҳл устида қўлида бўлган ошхона пичоғи билан таниши Н.Э.нинг қорин соҳасига бир маротаба уриб, жароҳат етказганлиги аниқланган.
Тергов ҳаракатлари давомида барча иштирокчиларнинг хати-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти