Бухорода уч нафар шахс 13 ёшли фуқарога ҳужум қилишди
Бухоро вилояти. 2022 йил 4 март куни соат 22:30ларда 3 нафар номаълум шахслар ўзганинг мол-мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Бухоро шаҳар И.Каримов кўчасидаги 44/5-уй олдида ўтиб кетаётган вояга етмаган 13 ёшли А.А.,га ҳужум қилиб, қўлида бўлган 4.500.000 сўмлик “Xiaomi 11 Lite 5G” русумли телефон аппаратини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноят 16 ёшли Қ.Н., 21 ёшли Н.Х. ва Х.Х.,лар томонидан содир этилганлиги, талончилик йўли билан қўлга киритилган “Xiaomi 11 Lite 5G” русумли телефон аппарати эса Бухоро шаҳар Марказий бозорида савдо қилувчи фуқарога 500.000 сўмга сотиб юборилганлиги аниқланиб, мазкур телефон аппарати ушбу фуқародан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти