Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзининг тилидан топди

Самарқанд вилояти. 2021 йилнинг 02 март куни соат 21:00 да 43 ёшли Ғафур С., укаси 37 ёшли Шавкат С., билан Ургут туманида жойлашган “Korzinka.uz” савдо маркази олдида 29 ёшли Ҳасан Ў., ни олдиндан давом қилиб келаётган келишмовчилик сабабли, танасининг турли жойларига қўл ва оёқлари ҳамда таёқ билан уриб жароҳат етказганлар.

Суд тиббий экспертиза хулосасида, Ҳасан Ў.,да оғир тан жароҳатлари аниқланганлиги кўрсатилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Ҳасан Ў., Ғафур С.,нинг турмушга чиқмаган қизини шаънини булғаш мақсадида, гап сўз тарқатиб юрганлиги сабабли ушбу жиноят содир бўлганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғафур С., ва Шавкат С.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “к,л” бандлари (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech