Ўғирланган пулларнинг бир қисми терговда қайтарилди
Қорақалпоғистон. 2020 йилнинг 14 сентябрь куни соат 12:00 да номаълум шахс Тахтакўпир тумани “Жипек жолы” кўчасида яшовчи 52 ёшли Б.А., нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, дам олиш хонасида жойлашган сейфнинг ичидан жами 8.600.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қораўзак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган тергов-тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни вояга етмаган 16 ёшли А.Қ., содир этилганлиги аниқланган ва жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Дастлабки тергов жараёнида А.Қ.,дан 2.300.000 сўм пуллар ашиёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти