Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Чилонзорда йўл тўсарлар қўлга олинди

Тошкент шаҳар. 2022 йил 20 февраль тунги соат 00:05да, номаълум шахслар ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, бошқарувларида бўлган “Spark” русумли (давлат рақами мавжуд бўлмаган) автомашинада Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 2-Қатортол кўчасидан Муқимий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 21 ёшли Ш.Х.,нинг бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинасини олдидан тўсиш йўли орқали тўхтатишиб, уни автомашинадан тушириб, қўлларини муштлари билан юз қисмига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказишган ҳамда автомашина ичида бўлган 150.000 сўм пул маблағларини қўлга киритишиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни 23 ёшли Э.И. ва М.А.лар содир этганликлари аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланишган.

Ҳозирда юқоридаги шахслар нима сабабдан босқинчиликка қўл урганликлари аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech