Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Даладан 10 бош қорамолни ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди, қорамоллар эгаларига қайтарилди

Қашқадарё. 2020 йилнинг 01 ноябрь куни номаълум шахслар Деҳқонобод тумани Довкамар қишлоғи ҳудудидаги дала майдонидан фуқаро Абдулла Х., ва бошқа бир нечта фуқароларга тегишли жами 10 бош умумий баҳоси 66.000.000 сўмлик йирик шоҳли қора молларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида, ушбу ўғирликни 28 ёшли Ҳомид К., 34 ёшли Урал Ч. ва 31 ёшли Элмурод Ж.,лар содир этганликлари аниқланиб, 10 бош чорва моллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Дастлабки тергов жараёнида, Урал Ч., Ҳомид К., Элмурод Ж.,лар жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда уларга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Text to speech