“Чўтал” ўрнига судланадиган бўлди
Навоий вилояти. 2022 йил 27 март куни соат 02:30 ларда Учқдуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида57 ёшли Ж.Д. ўзи яшаб келаётган Учқудуқ тумани Шалхар овулида жойлашган хонадонида 6 нафар фуқароларга хар биридан 50 минг сўмдан пул эвазига уйининг меҳмонхонасида қимор ўйнаши учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, қимор уйини иштирокчилари ёнида ва даврада бўлган жами 4 млн. 215 минг сўм пул маблағлари, 2 дона карта қутиси ва 90 дона қарталар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учқудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ж.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти