Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Уй эгасининг сезгирлиги жиноятнинг олдини олди

Қашқадарё. 2020 йилнинг 13 ноябрь куни соат 03:30 да 41 ёшли Иброҳим С., ўғирлик қилиш мақсадида, Қарши  тумани, “Кат” МФЙ, Янгибоғ қишлоғида яшовчи фуқаро 38 ёшли Жасур Дж., нинг яшаш уйи ҳовлисига девордан ошиб ўтиб, уйнинг эшик қулфини ўзи билан олиб келган темир жисм билан бузган ҳолда ғайриқонуний равишда кирган вақтида, уйда оила аъзолари билан ухлаб ётган хонадон эгаси Жасур Дж. уйғониб кетиб, уни кўриб қолганлиги сабабли, қочиб кетмоқчи бўлганида, Жасур Дж., уни ушлаб олиб, бу ҳақда Қарши тумани ИИБга хабар берганлиги сабабли, Иброҳим С., ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ўғирлик жиноятини охирига етказа олмасдан, ўғирлик жиноятини содир этишга суиқасд қилган.

Терговга қадар текширув жараёнида, Иброҳим С.,дан эшик қулфини бузишда фойдаланган бир дона темир жисм ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Иброҳим С.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, талон-торож қилишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Иброҳим С., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Text to speech