Даладаги босқинчилик
Тошкент вилояти. 2023 йил 05 июнь куни соат 22:00ларда Янгийўл туманида яшовчи 31 ёшли М.А. ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, ўзига олдиндан таниш бўлган Фарғона вилоятида яшовчи 54 ёшли Р.Ғ. билан учрашиб, М.А.нинг бошқарувида бўлган “NEXIA-1” русумли автомашинасида Янгийўл туманида жойлашган дала ер майдонига олиб бориб, у ерда автомашинани канал бўйига тўхтатиб, Р.Ғ.ни автомашинадан тушишига эришиб, уни чалғитиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан ҳужум қилиб, танасининг турли жойларига қўллари билан бир неча маротаба уриб, унинг ёнида бўлган 900.000 сўм пули, банк пластик карталари солинган ҳамёнини ва бозор баҳоси 2.000.000 сўм бўлган “REDMI-5” русумли телефон аппаратини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Натижада Р.Ғ. турли хил кўринишидаги олган тан-жароҳатлари билан Янгийўл туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида М.А. ушланиб, ундан босқинчилик йўли билан қўлга киритилган ҳамёни ва “REDMI-5” русумли уяли алоқа воситаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-модда 2-қисми “б” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганлиги аниқланмоқда.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси
майор Б.З.Хамдамов
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент