Ишга юборишни ваъда қилиб, фуқароларни алдаб келаётган фирибгар қўлга олинди
Андижон вилояти. 2021 йилнинг январь ойида 53 ёшли Аюбхон Ж., Асака тумани Обод МФЙ., ҳудудида 42 ёшли Зуҳриддин Р.,га Корея Республикасига ишга жўнатишда ёрдам бера олишини айтиб алдов йўли билан ишончига кириб, ундан 6 500 АҚШ доллар пул маблағларини фирибгарлик йўли билан олиб, ушбу пулларни эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Аюбхон Ж., яна бир нечта фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатишини ваъда қилиб, алдов йўли билан пул маблағларини қўлга киритиб келганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Аюбхон Ж.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Аюбхон Ж.,дан жабрланган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларга ўз хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўз қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти