Бир ойда берилиши зарур бўлган пуллар бир йилда ҳам қайтарилмади
Андижон вилояти. 2019 йил 3 декабрь куни Асака туманида яшовчи 25 ёшли Л.Т. ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 60 ёшли Л.А.,нинг ишончига кириб уйида бўлган 50 бош қўйларини 7.500 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, аввалига 450 АҚШ долларини ўша куни бериб, қолганини бир ой муддат ичида беришини айтиб, 50 бош қўйларни олиб кетиб ҳанузгача берган ваъдасини устидан чиқмаган. Фуқаро Л.А. салкам бир йилдан бери ваъда қилинган пулларини ололмаганлиги сабабли жабрланувчи ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, юқоридаги фуқарога қонуний чора кўрилишини сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан (кўп миқдорда содир қилинган фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда халол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларнинг қўлларига ўзингизни хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўзингизни қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти