Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фарғонада ИИБ ходимлари бир қатор босқинчилик жиноятларини қисқа фурсатда иссиқ изидан очдилар

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 11 апрель куни соат 00:30 дан 01:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс юзига тиббий ниқоб таққан ҳолда Фарғона шаҳри Марғилон кўчасида жойлашган “555” номли дорихонага пневматик пистолет билан қуролланган ҳолда бостириб кириб, дорихонадаги навбатчи сотувчи 28 ёшли Ў.Улуғбекни ўлдириш билан қўрқитиб, дорихона ғазнасида бўлган 600 000 сўм пулларни олиб чиқиб кетган.

Шунингдек, ушбу икки нафар номаълум шахслар Фарғона шаҳри Ойбек кўчасида жойлашган “Соғлом ҳаёт сари” номли дорихонасига ҳам бостириб кириб, дорихонадаги навбатчи сотувчи 20 ёшли Қ.Жасурбекка қўлларидаги пневматик пистолетни кўрсатиб, уни ўлдириш билан қўрқитиб, дорихона ғазнасида бўлган 400 000 сўм пул ва кузатув камерасининг хотира сақлаш мосламасини олиб ҳодиса жойидан яширинганлар.

Фарғона вилояти ИИБ томонидан юқоридаги жиноятларни иссиқ изидан фош қилиш ҳамда жиноятчиларни шахсини аниқлаш мақсадида ЖҚБ, ЙҲХБ, ППХ, Тергов бошқармаси ҳамда бошқа соҳавий хизматлар ходимларидан иборат махсус тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, уларнинг сай-ҳаракатлари натижасида, юқоридаги жиноятга алоқадор “Cobalt” русумли автомашина ҳар икки ҳолатда ҳам алоқадорлиги аниқланиб, ушбу автомашинанинг йўналиши синчиклаб ўрганилганда, мазкур жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролар 41 ёшли Т.Дилшод ва 43 ёшли Х.Шерзодлар содир қилганликлари маълум бўлиб, вилоят ИИБ ходимлари томонидан яшаш манзилида қўлга олинганлар.

Ўз навбатида, уларнинг хонадонлари тинтув қилинганда, хонадонлардан бир дона “ПМ” русумли пневматик пистолет, бир дона “Калашников” русумли пневматик автомат, 250 дона думалоқсимон пневматик ўқлар, 1 жуфт автомашина давлат рақами, бир дона алоқа рацияси, бир дона ниқоб, бир дона қора рангли қўлқоплар, 3 дона кузатув камераси хотира мосламаси, 20 дона “Beeline” уяли алоқа компаниясига тегишли “Sim-card”лар, 4 дона пичоқ, бир дона “LIZ” русумли дрон (учувчисиз учиш аппарати). Шуниндек, “Cobalt” русумли автомашинадан бир дона чопқи, бир дона отверка, бир дона омбир ва 1 жуфт автомашина давлат рақам белгиси аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (босқинчилик) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Т.Дилшод ва Х.Шерзодлар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бундан ташқари, тергов ҳаракатлари давомида, ушбу шахсларни яна бошқа жиноятга алоқадорликлари юзасидан текширувлар олиб борилмоқда.

Тергов давом этмоқда.

Агарда ушбу суратдаги фуқаролардан жабр кўрган бўлсангиз қуйидаги рақамга 073-244-26-22 мурожаат қилишингиз сўралади.

  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech