Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомобильдан ўғирлик содир этиш учун "зажигалка" зарур бўлди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 18 май куни соат 19:30дан 19 май куни соат 07:30га қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс Янгиҳаёт тумани “Хумо” маҳалласида жойлашган уйлар олдида бўла туриб у ерда 39 ёшли И.Акбаржон томонидан қаровсиз қолдирилган “Lacetti” русумли автоуловининг олд йўловчи эшик ойнасини “зажигалка” ёрдамида қиздириш йўли билан синдириб, салонга ўрнатилган нархи 1.000.000 сўмлик антирадар мосламасини яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни фуқаро 45 ёшли И.Акбаржон содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.        

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

                                      

Text to speech