Дастлаб қочишга улгурган жабрланувчини 3 зўравон "квартал" орасида қўлга туширишди
Тошкент шаҳри. 2021 йил 29 январь куни соат 19:30 ларда номаълум шахслар, Учтепа тумани 11-мавзе Кичик ҳалқа йўли кўчасидан ўтиб кетаётган 35 ёшли фуқаро Илҳом А.,га нисбатан ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган қимматбаҳо буюмларини қўлга киритмоқчи бўлишганида, Илҳом А., у ердан қочиб кетган, лекин номаълум шахслар унинг ортидан Чилонзор тумани 10-мавзе 17 ва 19-уйлар оралиғигача қувиб келиб, унга нисбатан тан жароҳати етказиб, нархи 2.000.000 сўмлик “Samsung А-21 S” русумли уяли телефон аппаратини талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни фуқаро 37 ёшли Виктор З., 35 ёшли Михаил П. ва Анатолий Л.,лар маст ҳолатда содир этганликлари ҳамда талончилик йўли билан қўлга киритилган Илҳом А.,га тегишли “Samsung А-21 S” русумли уяли телефон аппаратини Учтепа тумани Чилонзор даҳасида жойлашган “Фарҳод деҳқон бозори”да номаълум шахсга 300.000 сўм эвазига сотиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Виктор З., Михаил П., ва Анатолий Л.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов давомида, Виктор З., Михаил П., ва Анатолий Л.,лар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти