Уй хизматчиси чет эл фуқаросини тунади
Тошкент шаҳар. 2020 йилнинг 31 август куни соат 18:00 дан 19:00 гача бўлган вақт оралиғида, 28 ёшли .К. (аёл), ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани, 6-мавзесида вақтинчалик фаррош бўлиб ишлаб келиб, ушбу хонадонда вақтинчалик истиқомат қилувчи Туркия давлати фуқароси 55 ёшли Н.Э.,га тегишли 7.000.000 сўм миқдоридаги нақд пул маблағлари ва баҳоси 3.500.000 сўмга тенг бўлган “Cartier” русумли эркаклар қўл соатини яширин равишда талон-торож қилиб, Н.Э.,га жами 10.500.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Ҳодиса содир бўлган жойдан жами 15 дона скотч бўлакларига қўл бармоқ излари олинган ҳамда тергов олди текширув ҳаракатлари давомида К.К.,дан 1.000.000 сўм миқдоридаги нақд пуллар ва Н.Э.,га тегишли бўлган “Cartier” русумли эркаклар қўл соати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, К.К. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти