Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқандда содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот.

Аввал маълум қилинганидек, 2020 йилнинг 16 март куни соат 21:40 да Нарпай туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Текшириш натижасида аниқлашича, 29-ёшли А.Я., “Lacetti” русумли автомашинани Оқтош-Мирбозор-Лангар 4R-56 йўлида бошқариб келиб, йўл-ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда М-37 автомобиль йўлини иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқни уриб ўтиб, ушбу йўлнинг иккинчи қисмининг 105-километрида “Тошкент-Хоразм” йўналиши бўйлаб 53 ёшли И.Ж., бошқарувида 18 нафар йўловчилар билан ҳаракатланиб келаётган “Газель” русумли автомашинага урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Газель” русумли автомашина ҳайдовчиси И.Ж. ва шу автомашинанинг йўловчиси 61 ёшли Р.С., ҳодиса жойида вафот этган, ушбу автомашинанинг 2 нафар йўловчилари оғир ва 9 нафар йуловчилари енгил даражадаги тан жароҳати олган бўлиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган, қолган 6 нафар йўловчилар тан жароҳати олмаганлиги аниқланган. Шунингдек, “Lacetti” русумли автомашина ҳайдовчиси А.Я., тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Бундан ташқари, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида С.Э., га тегишли “ВАЗ-2106” русумли ҳамда С.Ш., га тегишли “Nexia” русумли автомашиналарга “Газель” русумли автомашина тўқнашиши натижасида транспорт воситаларига шикаст етказилганлиги, хайдовчилар эса тан жароҳатлари олмаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаларини ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлигини қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Text to speech