Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Йўл ҳамма учун...

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 22 март куни соат 13:00 ларда 24 ёшли Зоҳиджон Ғ., бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинасида Паркент тумани Қайилма ҳудудидан ўтувчи жамоат жойи ҳисобланган Паркент-Янгибозор чорраҳасида “Spark” русумли автомашинада ҳаракатланиб келаётган 26 ёшли Тоҳиржон Ғ.,нинг йўлини тўсиб, автомашинасидан тушиб уни ҳеч бир сабабсиз уриб дўппослаган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Тоҳиржон Ғ., енгил турдаги тан жароҳатлари олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Зоҳиджон Ғ.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.    

Тергов ҳаракатлари давомида, Зоҳиджон Ғ., Тоҳиржон Ғ., билан такси йўналишида йўл талашганликлари натижасида ушбу жиноят келиб чиққан.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech