Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қимматли сандиқча

Андижон вилояти. 2021 йилнинг 13 январь кунидан 14 январь кунига ўтар кечаси соат 01:00 ларда номаълум шахс фуқаро 45 ёшли Яхёбек Т.,нинг Пахтаобод тумани Юқори МФЙ,да жойлашган хонадонига мазкур хонадондан ўтган газ трубасига тирмашиб девор орқали ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидаги Яхёбек Т.,га тегишли бўлган 700 АҚШ доллари, 4.650.000 сўм, бир дона аёллар тилла занжири, уч дона аёллар тилла узуклари ҳамда унинг оила аъзоларининг шахсига оид ҳужжатлари, уй кадастр ҳужжатлари сақланиб келаётган сандиқчани ўғрилик йўли билан қўлга киритиб ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.        

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни вояга етмаган 17 ёшли Ш.А. содир этганлиги аниқланган ва ундан 5.950.000 сўм, 100 АҚШ доллари,  бир дона аёллар тилла занжири, уч дона аёллар тилла узуклари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

 Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди (ўғрилик, яъни уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган бўлса) банди билан жиноят иши қўзғатилган.        

Ҳозирда вояга етмаган Ш.А.,га нисбатан эҳтиёт чораси танланмоқда.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech