Бекободда автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент вилояти. 2020 йил 02 февраль куни тахминан 12:00ларда Бекобод шаҳри Меъмор кўчасида жойлашган айланма ҳаракатланиш жойи бўйлаб ҳаракатланаётган, 50 ёшли Ж.М.нинг бошқарувидаги ичида 20 нафар йўловчилари бўлган “Midibus-Isuzu” русумли автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Автобусдаги техник носозлик яъни олд ғилдиракнинг тормозланиб қолиши сабабли ўнг томонга ёнбошлаб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Натижада 20 нафар йўловчилардан 4 нафари шифохонага мурожаат қилган, қурбонлар йўқ.
Автобус Бекобод шаҳар марказий бозоридан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги ГЭС томонга ҳаракатланаётган бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуриаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти