Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Вояга етмаганни ўлимига олиб келган ЙТҲ

Жиззах. 2020 йилнинг 19 апрель куни соат 07:20да Зомин туманида яшовчи 28 ёшли Б.У., "ВАЗ-21063" русумли автомашинасини Зомин туманидан ўтувчи 4Р-34 автомобиль йўлининг 49 километрида, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб кесиб ўтаётган вояга етмаган 4 ёшли С.У., ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада вояга етмаган С.У. олган тан жароҳатлари билан туман касалхонасига ётқазилган ва кўрсатилган тиббий муалажага қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech