Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бухорода йўл-транспорт ҳодисаси, қурбонлар бор.

Бухоро. 2020 йилнинг 10 февраль куни тахминан соат 07:30 ларда, ҳайдовчи 24 ёшли А.Р. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасида “Хоразм-Бухоро” А-380 автомобил йўли бўйлаб Ромитан туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг чеккасига чиқиб кетган ва бир неча марта айланиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчилар 49 ёшли У.М. ва 42 ёшли Д.А.лар ҳодиса жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва 36 ёшли учинчи йўловчи Х.Ю. эса шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тергов департаменти ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech