Бухорода 2 нафар шахс ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси.
Бухоро. 2020 йил 02 январь куни тахминан соат 18:10 ларда 26 ёшли Ф.Н. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасини Пешкў тумани “Жонгелди” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-61-сонли автомобиль йўли бўйлаб, А-380-сонли халқаро автомобиль йўли томон бошқариб келаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган ҳайдовчи 24 ёшли Д.Қ.нинг бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автомашинанинг орқа қисмига бориб уриши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Натижада, ҳайдовчи Ф.Н.нинг бошқарувидаги “Cobalt” автомашина йўловчилари 49 ёшли Ғ.О. ва 43 ёшли Д.Ж.(аёл)лар олган тан жароҳатлари оқибатида ходиса содир бўлган жойда вафот этишган. Бундан ташқари, йўловчи 26 ёшли И.И. олган тан жароҳатлари билан Газли шаҳарчаси марказий шифохонасига ётқизилган.
Мазкур холат юзасидан Пешкў тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а”банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жинояти иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.