Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Дўконни ўмарган шахслар қўлга олинишди

Жиззах вилояти. Жорий йилнинг 1 феврал куни Зомин тумани ИИБ бошлиғининг номига “Бешюз” қишлоғида истиқомат қилувчи, хусусий тадбиркор, 27 ёшли С.Ж. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 29 январдан 30 январга ўтар кечаси, уч нафар номаълум шахслар, унинг савдо дўконига, эшигини бузиш йўли билан кириб, ичида бўлган нархи 3.000.000 сўмлик 17 жуфт эркаклар оёқ кийимлари, нархи 3.000.000 сўмга тенг 50 кг. мол гўшти, 300.000 сўмга тенг 15 дона елим идишлардаги ўсимлик ёғи ва 10.000.000 сўм нақд пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 28 ёшли У.Б., вояга етмаган 15 ёшли М.Ж. ва Ж.С., лар ҳамда Тожикистон Республикаси фуқароси 28 ёшли К.Б.,лар томонидан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, содир этилганлиги аниқланиб, У.Б.,дан 2 дона елим идишдаги ўсимлик ёғи ва 2 жуфт эркаклар оёқ кийими тегишли тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда У.Б. ва К.Б., лар ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари ва 127-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан, вояга етмаганлар М.Ж. ва Ж.С.,лар эса ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.

Тергов ҳаракатлари давом этомоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech