Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Икки нафар эркак аёлнинг ишончига кириб уни алдашди.

Бухоро вилояти. 2020 йилнинг 25 февраль куни Пешку туманида яшовчи 42 ёшли Л.Г. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда Жондор туманида яшовчи 33 ёшли А.С. ва 41 ёшли М.Ж.лар биргаликда бизнес қилиш шарти билан 13.800.000 сўм пулларини алдов йўли билан қўлга киритиб, бугунги кунга қадар берган берган ваъдасини бажармасдан пулларни қайтармасдан келаётганликларини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пешку тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва жабрланувчига етказилган моддий зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

 

Text to speech