Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Энагани “қўли эгри” бўлиб чиқди

Тошкент шаҳар. 2023 йил 17 июнь куни 30 ёшли М.Ш. (аёл) туман ИИО ФМБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 09:00 ларда, номаълум шахс унинг яшаб келаётган Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 19-мавзесида жойлашган хонадонига эркин равишда қириб, хонадонда жойлашган жавон ичида бўлган ўзига тегишли 6102 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни ҳамда умумий нархи 3600 АҚШ доллари бўлган 1 дона билак узук ва 1 дона тилла узугини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсни аниқлаб, унга етказилган моддий зарарни қоплашда амалий ёрдам беришни ҳамда ушбу жиноятни содир қилган шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тергов тезкор ишлар натижасида, мазкур жиноятни ушбу хонадонда энага бўлиб ишлаб келаётган 36 ёшли Р.З. (аёл) 16 июнь куни хонадонда ҳеч ким бўлмаганлигидан фойдаланиб, хонадон эгасининг ётоқхонасида жойлашган қора рангли жавон ичида бўлган пулларини ва тилла тақинчоқларини ўғирлаганлиги анқиланган. Тергов жараёнида ундан ашёвий далил тариқасида жабрланувчига тегишли бўлган тақинчоқлари, 2.500 АҚШ доллари расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, аёл ўғирланган пул маблағларини бир қисмини, яъни 22,7 млн. пулларни миллий валютага айлантириб, ўзининг банк пластик картасига тушириб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича, Р.З. айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ

катта терговчиси подполковник Д.Абдурахманова

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech