Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Эндиликда болалар катталар каби қонун олдида жавоб беради

Навоий вилояти. 2021 йил 27 декабрь кунидан 2022 йил 02 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Қизилтепа тумани “Урганжи” қишлоғида жойлашган 35 ёшли И.А.,га тегишли уйга, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хоналарнинг дераза ва эшик ойналарини синдириб, ғайриқонуний равишда кириб, хонадонда бўлган жами нархи 7.000.000 сўм бўлган бир дона электр печнинг эҳтиёт қисмларини, бир дона арава, уч дона “Кама” ва “Урал” русумли велосипедларни, икки дона қозон, бир дона газ плита, 200 АҚШ доллари миқдордаги нақд пуллар ҳамда бошқа нарса ва буюмларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни вояга етмаган мактаб ўқувчилари 15 ёшли И.А., 14 ёшли Қ.Р. ва Ю.Ш., лар содир этганликлари аниқланиб, улардан жабрланувчига тегишли бўлган велосипед ҳамда бошқа нарса ва буюмлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech