Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Эндиликда ўғирланган пуллар нимага сарфланганлиги тергов аниқлайди

Сирдарё вилояти. 2021 йил 22 ноябрь куни Сирдарё вилояти «102» хизматига 32 ёшли В.Н. мурожаат қилиб, ўз мурожаатида ушбу куни соат 02:43 да номаълум шахс унинг Сирдарё тумани Алвон кўчасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, дўконда мавжуд бўлган жами 23.600.000 сўм миқдордаги пулларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Сирдарё туманида яшовчи 19 ёшли Х.Ф. содир этганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчига тегишли пулларнинг 121.000 сўми холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Ф. жиноят ишига гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech