Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ер ости йўлида содир этилган талончилик

Тошкент шаҳар. 2022 йил 24 февраль куни соат 23:30ларда 4 нафар номаълум шахслар ўзгалар мол-мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Бектемир тумани “Қўйлиқ бозори” ҳудудидаги ер ости йўлидан ўтиб кетаётган Самарқанд вилоятида яшовчи 17 ёшли Э.Б.ни (эркак) тўхтатишиб, уни куч ишлатиш билан қўрқитиб, чўнтагида бўлган баҳоси 1.300.000 сўмлик “RedMi” русумли телефон аппаратини тортиб олиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинишган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноят муқаддам судланганлар 23 ёшли Ж.Р. (эркак), 28 ёшли Б.А. (эркак), 26 ёшли Б.Ҳ. (аёл) ҳамда 18 ёшли Қ.М.лар (аёл) томонидан содир этилганлиги, талончилик йўли билан билан қўлга киритган “RedMi” русумли уяли телефон аппаратини эса Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган “Қўйлиқ” бозорида ўзларига нотаниш бўлган фуқарога 350.000 сўмга сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech