Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ёрдам ниқоби остидаги фирибгарлик

Тошкент вилояти. Жорий йилнинг 20 апрель куни Ангрен шаҳар Фидокор кўчасида яшовчи 44 ёшли Х.Ў. Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил май ойида Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи 44 ёшли А.Ф. унинг ишончига ўғлини Тошкент шаҳар юридик институтига киритиб қўйишини ваъда қилиб, алдов йўли билан кириб, 20.000 АҚШ доллари миқдорида пулларини олиб, бугунги кунга қадар ваъдасини бажармай ва пулларини ҳам қайтариб бермасдан юрганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech