Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Эски танишнинг қўли эгри бўлиб чиқди

Тошкент. 2020 йил 21 декабрь куни соат тахминан 15:00 ларда, 31 ёшли Тимур Ю., ўзининг 35 ёшли Ринат С., исмли танишини спиртли ичимликлар истеъмол қиладиган дўконда учратиб қолиб, у билан спиртли ичимлик маҳсулотларини истеъмол қилиб маст ҳолатда бўлишиб, биргаликда Ринат С., нинг бошқарувидаги автопаркка тегишли бўлган "Nexia-2" русумли автоуловда Чилонзор тумани 1-мавзе 28-уй олдига келганликларидан сўнг, ҳайдовчи дўконга кириб кетганлигидан фойдаланиб, автоуловни бошқариб, ҳодиса жойдан яширинган.

Олиб борилган тезкор чора тадбирлар давомида автоулов Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудидан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида қонунбузар нима сабабдан автоуловни олиб қочганлигини ва нима сабабдан Сергели туманига бошқариб борганлигини эслай олмаслигини маълум қилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Эслатиб ўтамиз! Мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрогига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этиш Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар турига киради.

 

Муаллиф: Катта терговчи капитан И.А.Тоиров

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech