“Facebook”даги 5 миллионга айланган танишув
Жиззах вилояти. 2022 йил 28 январь куни 36 ёшли Т.Ф. вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил июль ойида “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали 38 ёшли Туркия фуқароси А.Ч. билан танишиб қолганлиги, шу вақтдан бошлаб у билан яқин муносабатларда бўлиб келиб, А.Ч. унинг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ўз уяли алоқа воситасига юклаб олиб, ушбу маълумотларни интернет тармоқларида тарқатиш билан қўрқитиб, агар маълумотлар ошкор бўлмаслигини хоҳласа унга 10.000.000 сўм беришини талаб қилганлиги, ўз навбатида мажбур аҳволда қолиб, пул туплаб, ўзининг укаси орқали А.Ч.,га 5.000.000 сўм пулларни тақдим қилиб, ушбу ҳолатни телефон аппаратига видео тасвирга ёздириб олганлигини маълум қилиб, А.Ч.га нисбатан тегишли чора кўришни сўраган.
Терговга қадар текшириш давомида А.Ч., нинг фойдаланувида бўлган “SAMSUNG А71” русумли телефон аппарати кўздан кечирилганда, телефон аппарати хотирасида фуқаро Т.Ф.,нинг 64 дона расмлари борлиги аниқланиб, ушбу телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти