Фарғонадан Тошкентга бориш қимматга тушди
Фарғона вилояти. 2021 йил 15 декабрь куни соат 18-10 ларда номаълум шахс ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Қўқон шаҳар У.Носир кўчасида 35 ёшли У.М., дан баҳоси 1.500.000 сўмлик “Samsung А-30-S” русумли телефон аппаратини қўнғироқ қилиш учун сўраб олиб, телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 19 ёшли И.А. ва вояга етмаган 17 ёшли Н.Ж., лар содир этганлиги аниқланиб, И.А.,дан жабрланувчи У.М.,га тегишли “Samsung А-30-S” русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.А. ва вояга етмаган Н.Ж.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, қонунбузарлар ушбу жиноятни Тошкент шаҳрига бориш учун содир этганликлари, Н.Ж,,нинг йўл ҳақи учун пуллари бўлмаганлиги сабабли ушбу тарзда енгил пул топишни кўзлашганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент