Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фермернинг пластигидан 51 млн. сўм ўғирланди

Бухоро вилояти. 2020 йил апрель ойида 35 ёшли Ж.Ш., АТИБАгро банк” Бухоро филиали томонидан фермер хўжалигига берилган пластик картани минерал ўғитга пул кўчириш мақсадида фермер хўжалиги раҳбари 44 ёшли Ж.А.,дан олиб, пластик картадаги 15 млн. сўм пулларни минерал ўғитлар шахобчаси ҳисоб рақамига ўтказиб, пластик картани ўзида сақлаб келган ҳолда 2020 йил 01 май кунидан 2020 йил 27 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Ж.А.,нинг рухсатисиз пластик картадаги жами 51.340.000 сўм пулларни яширин равишда банкоматдан нақдлаштириб олиш орқали ўғирлаб, жабрланувчи Ж.А.га моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ж.Ш.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Б” банди (ўғирлик, анча миқдорда содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Муаллиф: Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси

кадрлар гуруҳи катта инспектори капитан Ж.Қодиров

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech