Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фуқаролик судида танишлари бўлган фирибгар, энди жиноят ишлари бўйича судда жавоб беради

Тошкент вилояти. 2022 йил 18 январь куни 34 ёшли М.Б. Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил февраль ойидан октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 50 ёшли Х.Б. Ангрен шаҳридаги эгасиз бўлган кўп қаватли уйлардан бир нечтасини Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди орқали "эгасиз" деб топиб, номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, ундан жами 9.800 АҚШ доллар пулларни фирибгарлик йўли билан олиб, шу кунга қадар уйни олиб бермасдан ҳамда берган пулларини қайтармасдан келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўриб, пулларни қайтариб олишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Мазкур ҳолат бўйича Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича М.Б.,дан олинган пуллар Х.Б. томонидан қай тарзда ва нималарга сарфланганлиги аниқланмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, осонлик билан бирон-бир мулкка эгалик қилиш илинжида, мисқоллаб йиққан пулларингизни кимга ва нима учун ўз қўлларингиз билан топшираётганлигингизга аҳамият беринг.

Ёдингизда тутинг. Фирибгарлар Сизни ишонтириш учун турли ҳийлаларни қўллашлари мумкин. Огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech