Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

325 млн. сўмлик “калишлар”

 

 

Андижон вилояти. 2021 йилнинг январь ойидан февраль ойига қадар Абдулазиз И., фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида, Мухаммадали Ш.,га гўёки “Калиш” маҳсулотларини олиб, савдосидан тушган пулларни унга беришни ваъда қилиб, ишончига кириб алдаб, Андижон шаҳар “Эски Ўш” кўчаси ҳудудида Мухаммадали Ш.,дан қиймати 325.190.500 сўмлик “калиш” маҳсулотларини қўлга киритиб, пулларини бермаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Абдулазиз И.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, шу каби фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг, ўзингизга тегишли буюмларни турли хил баҳона билан эгаллаш илинжида бўлган фирибгарнинг тўрига тушиб қолмаслик ўзингизни қўлингизда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech