Гаровга қўйиб тургин...
Андижон вилояти. 2022 йил 13 февраль куни соат 22:30 ларда 32 ёшли У.Т. ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, шериги 19 ёшли Қ.Ш. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Андижон шаҳар Гумбаз МФЙ да жойлашган “Мебель” дўкони олдида, ўзига олдиндан таниш бўлган 34 ёшли Л.У.ни бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини ўзларини бошқарувидаги “Nexia 3” русумли автомашинасида, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда тўхтатиб, Л.У.нинг юз қисмига уриб, унга тегишли автомашинанинг “салони”да бўлган нархи 60.000 сўмлик “Artel” русумли телефон аппарати ва 60.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилишиб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.З. ва Қ.Ш.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисмининг “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давомида, жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, бир неча кун олдин, автомобильларга ёқилғи куйиш шахобчасида жабрланувчи ва гумонланувчи У.Т. учрашиб қолишиб, жабрланувчи Л.У. таниши У.Т.дан ўзининг паспортини ёқилғи қўйиб олиш учун шахобча ғазнасига вақтинча гаровга қўйиб туришлигини, 80.000 сўмлик бензин қуйиб олишни ҳамда эртаси куни пулларни ғазнага тўлаб уни паспортини олиб бориб беришини айтганлиги, ўз навбатида У.Т. бунга рози бўлганлиги, бироқ орадан вақт ўтиб Л.У. берган ваъдасини бажармаганлиги сабабли бундан У.Т.нинг жаҳли чиқиб юқоридаги ҳолат вужудга келтирганлиги аниқланган.
Тергов натижасига кўра барча шахсларга қонуний чора кўрилиши таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти