Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Гиёҳвандлик воситаларини пуллаётган шахсларнинг занжири узилди

Тошкент вилояти. 2022 йил 31 март куни Тошкент вилояти ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли чегара тезкор хизмат бўлими ходимлари ва Бўстонлиқ тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида, шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқаро ўзини «Анвар» деб таништирган шахс орқали «Дониёр» ва «Хатам» лар билан Ғазалкент шаҳри Мустақиллик кўчасида учрашиб, ўзаро келишилган 3.2 млн. сўм миқдоридаги пулларни «Дониёр» орқали «Хатам» га бериб, жами 3 дона гугурт қутилари ва 1 дона қоғоз ўрамига ўралган «Марихуана» гиёҳвандлик моддасини сотиб олган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech