Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Синфдошлар билан содир этилган талончилик

Фарғона вилояти. Жорий йилнинг 5 февраль куни соат 13:30 ларда номаълум шахслар “Spark” русумли автомашинада бўла туриб, Олтиариқ тумани Янгитурмуш МФЙ ҳудудида ушбу автомашинани бошқариб, йўл четида таниш қизи билан турган вояга етмаган 17 ёшли Дониёрбек А., ни бир неча маротаба чақириб, уни ушбу чақириқларга қарамаётганлигини важ қилиб, унга нисбатан зўрлик ишлатиб автомашинани олдига олиб келиб эгнида бўлган камзулининг чап чўнтагидаги нархи 4.100.000 сўмлик “Samsung A-31” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни вояга етмаган 16 ёшли Рахматилло Н., синфдошлари Ҳусанбой Т., Муҳаммадали М., Муҳаммадсодиқ С., ва Хайрулло Т., лар билан содир этганликлари, улар Марғилон шаҳар Барака кўчасида яшовчи фуқаро Бекзод А., га тегишли бўлган “ Spark ” русумли автомашинасини 1 соатга 50.000 сўм эвазига ижарага олиб, ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз бошқарганликлари ҳамда фуқаро Дониёрбек А.,га тегишли бўлган “Samsung A-31” русумли уяли телефон аппаратини Марғилон шаҳрида яшовчи Сардор К.,га уяли телефон аппаратининг ҳужжатлари ёниб кетганлигини айтиб 1.500.000 сўм эвазига сотиб юборишганликлари аниқланган бўлиб, ушбу “Samsung A-31” русумли уяли телефон аппарати Сардор К., дан ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Рахматилло Н., Ҳусанбой Т., Муҳаммадали М., Муҳаммадсодиқ С., ва Хайрулло Т., ларга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, “Spark” русумли автомашинасини ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз ижарага бериш билан шуғулланиб келган Марғилон шаҳрида  яшовчи Бекзод А.,нинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech