Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Талончилар қўлга олинган

Самарқанд. 2020 йилнинг 14 декабрь куни соат 19:30 да номаълум шахслар 23 ёшли Улуғбек Х.,ни Самарқанд шаҳар Саттепо маскани С.Шерозий маҳалласида жойлашган 148-уй олдида уни тўхтатиб,  юз сохасига уриб тан жароҳати етказиб, ёнида бўлган бир дона “IPHONE-11 Pro MAX” русумли уяли телефон аппарати ва бир дона “Aplle iwatch-4” русумли соатини талончилик йўли билан қўлга киритиб, Улуғбек Х.,га жами 1.000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ППХБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида ушбу жиноятни 27 ёшли Сардор А. ва 20 ёшли Шохрух Ж., лар содир этганликлари аниқланиб, Улуғбек Х.,га тегишли бир дона "IPHONE-11 Pro MAX" русумли уяли телефон аппарати ва бир дона "Aplle iwatch-4" русумли соати ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан Сардор А. ва Шохрух С., ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech