Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Куч ишлатиб ёшларни тартибга чақирган фуқаро эндиликда ўзи ҳам қонун олдида жавоб беради

Наманган вилояти. 2020 йилнинг 03 ноябрь куни соат 01:00 да 40 ёшли Одил М. Наманган шаҳар 5-кичик туманда жойлашган дўконда савдо қилаётганида, дўкондан харид қилиб ташқарига чиққан 25 ёшли Севара А.,га нисбатан “Matiz” русумли автомашинада бўлган Жаҳонгир У., Мурод Т., ва Юсуф С.,ларни гап отишганлигини кўрганидан сўнг, уларга кетишларини айтиб, ўзаро жанжаллашиб, дўконда бўлган ёғоч битани ташқарига олиб чиқиб, Юсуф С.,нинг бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.

Дастлабки тиббий маълумотномада: жабрланувчида бош мия очиқ шикасти, бош мияни оғир даражали лат ейиши, бош мияни чап ярим шарлари ўткир эпидурал гематомаси ҳисобига эзилиши ва бошқа жароҳатлар борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Одил М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми "е" банди (безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

       

  Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech