Фуқаролик бурчига бефарқ бўлмаган фуқаролар “босқинчи”ни ушлашди
Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 01 февраль куни соат 15:00 ларда вояга етмаган 17 ёшли 9-синф ўқувчиси Эрлан З. Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Водий” шоҳ бекати олдида “Cobalt” русумли автомашина ҳайдовчиси 29 ёшли Абдунаби Х., билан уни ва оила аъзоларини Андижон вилояти Асака туманига олиб боришига келишиб, оила аъзоларини Оҳангарон тумани ҳудудидан йўл-йўлакай олиб кетишларини айтиб, ушбу автомашинани олд ўнг томон ўриндиғига ўтириб, йўлни кўрсатиб бориб, Ўзар қишлоғига етмасдан Эрлан З., ёнида бўлган ошхона пичоғини Абдунаби Х., нинг бўйин қисмига тираб, ёнида бўлган бор пуллари ва буюмларини беришини талаб қилиб, ҳайдовчи Абдунаби Х.,га тегишли бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “HUAWEY” русумли уяли телефон аппаратини, автомашинасини бошқарув пультини босқинчилик йўли билан қўлга киритган.
Шундан сўнг Эрлан З., ҳайдовчи Абдунаби Х.,га автомашинасини Нурафшон шаҳри йўналиши бўйлаб бошқаришини талаб қилган, ҳайдовчи Абдунаби Х., автомашинасини Оҳангарон тумани Ойбулоқ МФЙ Ўзар қишлоғидан чиқишдаги автобус бекати рўпарасида тўхтатиб, бекатда турган нотаниш шахслардан ёрдам сўраган ва автобус бекатида ўтирган нотаниш фуқаролар Эрлан З.,ни ушлаб ИИБ ходимларига топширишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Охангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Эрлан З.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти