Хоразмда “героин”ни пуллаётган шахс қўлга олинди
Хоразм вилояти. 2021 йил 18 ноябрь куни соат 15:00 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Иттифоқ” маҳалласида яшовчи, 51 ёшли У.О. шартли харидорга ўзининг “Nexia-2” русумли автомашинасида қоғоз бўлагига ўралган, вазни 0.03 грамм "героин" гиёҳвандлик воситасини 100.000 сўм эвазига сотган вақтида ушланган.
Бундан ташқари, тезкор тадбир давомида У.О.,нинг эгнидаги кийимлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ўнг томон пайпоғидан "героин" гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда аниқланган.
Тадбир иштирокчилари томонидан процессуал тартибда расмийлаштириб олинган моддалар бўйича суд кимёвий экспертиза тайинланган, У.О.,нинг ёнидан чиққан модда соф оғирлиги 0.04 грамм "героин" гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан У.О.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.
Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси
подполковник Ш.И.Хасанов
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти