Бир маротаба қўнғироқ қилиш баҳонасидаги “талончилик”
Фарғона вилояти. 2021 йил 30 январь куни соат 13:30 ларда фуқаро 18 ёшли Неъматжон О., Шаҳбоз К., ва Рашиджон У., лар бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Қўқон шаҳар, Меҳржон кўчасида жойлашган “Қўқон шаҳар темир йўл транспорт коллежи”нинг ёнига келиб, ушбу коллеж талабаси 19 ёшли Бобуржон Ғ., дан “Samsung A 20” русумли уяли телефон аппаратини қўнғироқ қилиб олиш мақсадида сўраб олиб нархи 2.500.000 сўм бўлган уяли телефон аппаратини олиб қочиб кетишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Неъматжон О., Шаҳбоз К., ва Рашиджон У., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти