Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ажратиш мақсадида келган “оғайни”лар ўртасида жанжал келиб чиқди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 09 апрель куни соат 17:30 ларда номаълум шахс Олмазор тумани Бешқўрғон-4 даҳаси 5 ва 3-уйлар орасида жойлашган 107-сонли болалар боғчаси ёнида бўла туриб, унга нотаниш бўлган 17 ёшли А.Элёр билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб пичоқ билан қорин қисмига бир маротаба уриб жароҳат етказган. Натижада А.Элёр қорин олд девори, ўнг охирги қовурға остида санчилиб кесилган жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни фуқаро 17 ёшли З.Фаррух содир этганлиги, у таниши 17 ёшли И.Зафар билан Ғ.Оғабеклар ўзаро жанжаллашаётганларида ажратиш мақсадида борган вақтида у ерда бўлган А.Элёр билан жанжаллашиб қолганлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech