Икки нафар шахс 1.300.000 сўмлик телефон аппарати учун 3-5 йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин
Тошкент. 2020 йилнинг 17 октябрь куни соат 18:40 да, 21 ёшли Т.Д., ўзининг жиноий шериги бўлган, 24 ёшли М.М., билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳги бирлашиб, ўзганинг мулкини ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида жойлашган, ТДПУнинг қаршисидан ўтиб кетаётган, вояга етмаган 16 ёшли М.Х.,ни йўлини тўсишиб, унинг юз қисмига бир маротаба уришиб, қўлида бўлган қиймати 1.300.000 сўмлик “REDMI-7” русумли қўл телефонини олиб қўйишиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахслар ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жорий йилнинг 18 октябрь куни Т.Д. ва М.М.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” банди (Талончилик, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти